Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Нодирбек Абдусатторов яна бир турнир ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган «Теpе Sigeman 2024» турнири чемпиони бўлди.

Етти нафар шахматчи иштирок этган турнирни ҳамюртимиз мағлубият билан бошлаганди (Коробовга қарши ўйинда). Ўзбек спортчиси қолган 6 та ўйинда 3 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди. Сўнгги тур олдидан Абдусатторов рақибларидан 0,5 очко ортда қолган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турганди. 7-турда ҳамюртимиз ғалаба қозонган бўлса, рақиблар очко йўқотиши натижасида 3 шахматчида бир хил — 4,5 очко тўпланди.

Шунинг учун Нодирбек Абдусатторов, Аржун Эригайси ва Петр Свидлер ўртасида блиц шаклида тай-брек ўйналди. Ҳамюртимиз ва Аржун Свидлерни мағлуб этиб, ўзаро ўйинда дуранг қайд этишди.

Ғолибни аниқлаш мақсадида Абдусатторов ва Эригайси ўртасида яна иккита партия ўйналди. Нодирбек оқ доналарда дуранг ўйнаб, қора доналарда рақибини мағлуб этди.

Натижада ўзбекистонлик шахматчи «Теpе Sigeman 2024» мусобақаси ғолибига айланди. Нодирбек март ойида "Прага Мастерс" турнирида чемпион бўлганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:09, 03.05.2024.
Ўқилди: 1859 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.