"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг мураббийлик фаолиятида аввал ҳеч қачон бу мавсумдагидек жароҳатлар эпидемиясига дуч келмаганини айтди. Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Деярли 10 йилдан бери мураббийлик қиламан, бироқ бу вақт ичида ҳеч қачон бу мавсумдагидек жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаганман. Ҳозир баъзи позицияларда бизда умуман танлов йўқ. Чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу бор-йўғи 15 марта майдонга тушди, Тирелл Маласиа эса бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган ва ҳали ҳам таркибда эмас”, деди Тен Хаг матбуот анжуманида.
Аввалроқ Эрик мавсум якунида ишидан айрилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.