"Марсель" Райан Мессини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Дижон"нинг 16 ёшли вингерига бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.
L’Equipe хабарига кўра, катта салоҳиятга эга ёш ўйинчини жамоага жалб қилиш стратегиясини "Марсель" қўллаб-қувватлаган, бироқ шартнома бўйича ҳали таклиф билан чиқмаган.
Дастлабки музокараларга кўра томонлар ўртасида жиддий келишмовчиликлар содир бўлди. "Дижон" 4 миллион евро сўраяпти, айни дамда бу пулни нафақат "Марсел", балки қизиқиш билдираётган клубларнинг аксарияти ҳам тўлашга тайёр эмас. Франциянинг бошқа клублари, жумладан, "Лилль" ҳам бу футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Райан Месси Франция U-17 терма жамоасида тўртта ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. 12 апрель куни у "Орлеан"га қарши ўйинда (1:0) гол уриб, "Дижон" тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.