Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига янги раис сайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда терма жамоанинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги кўриб чиқилиб, федерация бошқарувига янги раис сайланди.

Тадбирда Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, мамлакат енгил атлетика федерацияси мутасаддилари ва Ижроия қўмита аъзолари иштирок этишди.

Даставвал, федерация Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги юзасидан ҳисобот берди. Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масалалар кўриб чиқилди.

Унда федерация раиси лавозимида ишлаб келган Меҳриддин Абдуллаевнинг ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этиши ҳақида ёзган аризаси иштирокчилар томонидан қаноатлантирилди. Шундан сўнг Ижроия қўмита тавсиясига биноан федерация раҳбарлигига “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Сидиқов Баҳодир Баҳромович номзоди илгари сурилди.

Ойбек Омилович номзод ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, унинг спортсевар инсон сифатида яхши ном қозонгани, оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш масаласида жонбозлик кўрсатиб келаётгани ва келгусида юртимизда енгил атлетика ривожини янги босқичга кўтара олишига шубҳа қилмаслигини билдирди. Делегатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Сўз олган Б.Сидиқов масъулиятли вазифани бажаришга киришар экан, билдирилган ишончни оқлашга, яқинлашиб келаётган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоамиз атлетларининг муносиб тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши учун бор куч-ғайратини ишга солишга ваъда берди. Ўз навбатида, Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Баҳодир Махситов Баҳодир Баҳромовични янги фаолиятида ҳам омад тилаб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Шунинг билан, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:25, 08.05.2024.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.