"Ливерпуль" "Спортинг" ҳимоячиси Гонсало Инасиуни сотиб олиш учун фаворит ҳисобланади.
Аввалроқ ОАВда футболчига Премьер-лиганинг икки клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди - "қизиллар"дан ташқари португалиялик учун "Манчестер Юнайтед" ҳам курашга қўшилган.
Бироқ, футболчининг "Энфилд"да ўйнаш имконияти кўпроқ, деб хабар беради Caught Offside.