Томас Мюллер "Бавария" сафида Чемпионлар лигасидаги 151-учрашувини ўтказди.
"Реал" Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида Мюнхен клубини мағлуб этди (2:1) ва финалга йўл олди.
Учрашувнинг 84-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Жамол Мусиала ўрнига майдонга тушди. Шу тариқа, бу ўйин Мюллер учун "Бавария" таркибидаги асосий еврокубок турниридаги 151-ўйини бўлди.
Бу тарихдаги бешинчи энг юқори кўрсаткич бўлиб, фақатгина Криштиану Роналду (183), Икер Касильяс (177), Лионель Месси (163) ва Карим Бензема (152) ундан кўпроқ ўйнаган.
Тарихда ҳеч ким Чемпионлар лигасида бир клуб учун кўпроқ ўйин ўтказмаган. Хави, шунингдек, "Барселона" сафида Европанинг йирик мусобақаларида 151 та ўйинда майдонга тушган.