Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Томас Тухель нима учун “Реал” билан Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида ҳужумчи Харри Кейнни алмаштирганини тушунтирди. Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи Альфонсо Дэвисга голли пас бериб, “Бавария”га ҳисобни очишга ёрдам берди. Бироқ сўнгги дақиқаларда “Реал” камбэк амалга оширди ва Хоселунинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Кейн ўйинни давом эттира олмади. Бу тўртта ҳужумкор ўйинчиларимизга ҳам тегишли эди. Харрининг белида муаммо бор. Гнабри? Унинг ҳам худди шундай жароҳати бор”, деди Тухель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" 2013 йилдан бери ҳар мавсумда совринларни қўлга киритиб келаётганди. Кейн трансферидан сўнг жамоанинг серияси узилди. 30 ёшида Харри фаолияти давомида биронта ҳам соврин ютмаган эди.