Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайдиган 14 ёшли вундеркинд Каван Салливан "Филадельфия Унион" билан МЛС тарихидаги энг йирик маҳаллий шартномани имзолади.
Боз устига, 2027 йилда бу футболчи Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтади.
“Мен доим “Манчестер Сити” ўйинларини томоша қиламан. Улар ҳар бир боланинг орзусидаги жамоадир.
Мен оилам ва агентларим билан гаплашдим ва биз энг яхши режа "Манчестер Сити"га бориш деб қарор қилдик", деди Салливан ESPN'га.