Жоржиньо яна бир мавсумни "Арсенал"да ўтказади.
Лондон клуби 32 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини маълум қилди. Шартнома 2025 йилгача мўлжалланган.
Жоржиньо 2023 йилнинг январида "Арсенал"га ўтган эди. У “канонирлар” сафида 51 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.