"Астон Вилла"нинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано Мартинес замонавий футболда дарвозабонларга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида гапирди.
“Ҳозир дарвозабонлар кўпроқ қадрланади. Илгари энг семиз футболчини дарвозага қўйишарди. Аммо ҳозир, масалан, баъзилар учун дарвозабоннинг оёқлари билан яхши ўйнаши муҳим.
Мен доимо оёқларим билан ўйнашга эмас, балки голларни қайтариб қолишга эътибор қаратаман. Мен сейв қилишим керак, чунки бу жамоага чемпионликни қўлга киритишга ёрдам беради", - деди Эмилиано.