Италиялик мутахассис Клаудио Раньери жуда кутилмаган саволни эшитди - ундан нега Жейми Вардини ҳозирги жамоасига таклиф қилмаслигини сўрашди.
Улар биргаликда 2016 йил мўъжизасини яратдилар, ўшанда Раньери "Лестер"ни шов-шувли тарзда Англия чемпиони қилди ва Варди лиганинг Харри Кейндан кейин иккинчи тўпурарига айланди.
Аммо Раньери бу мавзудаги диалогни давом эттиришга тайёр эмас эди:
"Жейми аллақачон қариб қолган, у Англия чемпионатини яхши билади, келинг, уни ўша ерда қолдирайлик", - деб жавоб берди Раньери журналистларга.