Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Эффекти паст операция

Баҳо:
+ | -

Give me Sport нашри АПЛ тарихига назар солиб, ўз талқинидаги энг ёмон трансферлар рўйхатини шакллантирди.

Унда Украина футболи афсонаси Андрей Шевченко трансферига ҳам жой берилди. Вақтида «А» серияда «Милан» учун тинмай гол урган ва «Челси» сафига қўшилгач, тўпурарлик салоҳиятини кутилган даражада кўрсатолмаган собиқ ҳужумчи 9-ўринга қўйилди.

Give me Sport нашрининг салбий рейтингида амалдаги футболчилар ҳам бор. Жумладан, айни пайт «Рома»да ижара муддатини ўтаётган «Челси»нинг қимматбаҳо хариди - бельгиялик Ромелу Лукаку 2-ўринда! АПЛ тарихидаги энг самарасиз трансфер эса Африка футболига боғлиқ. Гап 1996 йили «Саутгемптон» либосини кийган, аммо «авлиёлар» сафида атиги 1 марта майдонга тушган сенегаллик Али Диа ҳақида кетмоқда.

5-ўрин - Дэнни Дринкуотер. Бақувват ярим ҳимоячи 2017 йили «Лестер»дан воз кечиб, «Челси»га ўтганди 37,9 млн. фунт эвазига. Бироқ Дринкуотер «кўклар» сафида атиги 23 марта майдонга тушиб, 1тагина гол билан чекланиб қолди. 

4-ўрин - Жейдон Санчо. Энг охирги омадсиз келишувлардан бири. Англиялик иқтидорли ярим ҳимоячи 2021 йили «Боруссия» Д. билан хайрлашиб, «МЮ» либосини кийди. Аммо Жейдон «Олд Траффорд»да 85 млн. фунтга баҳоланган трансферини оқлай олмади - «Юнайтед» учун 82та ўйинда 12та гол ва 6та ассист.

3-ўрин - Бебе. «МЮ»га тегишли яна бир самарасиз келишув. «Қизил иблислар» 2010 йили «Эштрела»да кўзга ташланган тезкор вингер трансферига 8,8 млн. фунт тўлашганди. Бебе шунча харажатга жавобан клуб сафида атиги 7та ўйинда кўриниш берди ва 2та гол урди.

2-ўрин - Ромелу Лукаку. «Челси» 2021 йили «Интер»да қайта «қўзғалган» бельгиялик голеадорни ўз томонига оғдириш учун нақ 113 млн. фунтдан воз кечди. Лукаку эса АПЛда ҳаммани яна бир бора ранжитди - 44та ўйинда рақиблар дарвозасини 15 марта нишонга олган ва 1 бора ассист ролини бажарган бўлсада, «Стэмфорд Бриж»да ундан кўпчилик асло қониқмади.

1-ўрин - Али Диа. Сенегаллик ҳужумчи 1996 йили «Блайт Спартанс» клубидан эркин агент мақомида «Саутгемптон»га ўтди. Бироқ алдов йўли билан шартнома тузгани учун атиги 2 ҳафтадан кейин келишув бекор қилинганди. Али Диа бу оралиқда «авлиёлар» либосида 1 марта майдонга тушишга улгурганини ҳам айтиш ўринли.

АПЛ ТАРИХИДАГИ ЭНГ САМАРАСИЗ 11та ТРАНСФЕР

1. Али Диа («Саутгемптон»)

2. Ромелу Лукаку («Челси»)

3. Бебе («МЮ»)

4. Жейдон Санчо («МЮ»)

5. Дэнни Дринкуотер («Челси»)

6. Рикардо Альварес («Сандерленд»)

7. Жан-Кевен Огюстен («Лидс»)

8. Алексис Санчес («МЮ»)

9. Андрей Шевченко («Челси»)

10. Антони («МЮ»)

11. Кепа Аррисабалага («Челси»)

 Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:41, 13.05.2024.
Ўқилди: 2017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.