Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

"Барса" Нико Уильямс билан шартнома имзолашига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Нико Уильямс "Барселона"га ўтишга яқин турибди.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби Уильямснинг трансферига оптимистик қарашда. "Блауграна" футболчи ва унинг агентлари билан алоқада.

Қайд этилишича, “Барселона” бу операцияни нисбатан содда деб ҳисоблайди, чунки бунинг учун “Атлетик”дан розилик талаб этилмайди, фақат 50 миллион евро миқдоридаги бандни тўлаш ва футболчининг расмий розилиги керак, чунки Бильбао клуби ҳеч қачон музокара олиб бормайди.

"Кўк-анорранглилар" учун тўсиқ 1 га 1 қоидасига риоя қилиш ва ўйинчини рўйхатдан ўтказиш учун маош чегарасида етарли жой мавжудлиги бўлиши мумкин. Бу ўйинчилардан бирини сотишни талаб қилиши мумкин.

Қайд этилишича, Уильямс “Барселона” сотуви ёки маош чегарасини ўчириб ташлашини августгача кутмайди, чунки футболчига бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, "Барса" трансфер тез амалга ошишига ишонмоқда.

Ла Лиганинг жорий мавсумида 21 ёшли испаниялик футболчи 29 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 03:16, 15.05.2024.
Ўқилди: 1791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.