Лука Модрич мавсум якунида “Реал”ни тарк этади.
Relevo хабарига кўра, Мадрид клуби хорватиялик ярим ҳимоячи билан кутилмаган воқеа рўй бермаса, шартномани узайтирмоқчи эмас. Қарор деярли қабул қилинди ва яқин ҳафталарда эълон қилинади.
Қайд этилишича, Модричнинг ўзи ҳам бу ҳолатдан мамнун эмас, Лука фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи ва қолиш учун маошини камайтиришга тайёр.
Бироқ “Лос-Бланкос” раҳбарияти ёш футболчиларга, хусусан, уларнинг фикрича, хорватиялик изидан бора оладиган Арда Гюлерга таянмоқчи. Таъкидланишича, туркиялик футболчи жорий мавсумда Карло Анчелотти Модрични захирадан кўпроқ ишлатгани учун кўпроқ ўйин ўтказа олмади.
Бундан ташқари, молиявий жиҳат ҳам муҳимдир. Модрич жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бири ва унинг кетиши ёзги трансферлар учун жой бўшатишга ёрдам беради, айниқса Килиан Мбаппега, агар у эркин агент сифатида келган тақдирда ҳам "Реал"га катта суммага тушади.
Модрич 2012 йилда "Реал"га ўтган эди.