Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Дарвозабонлар мавзуси нозик

Баҳо:
+ | -

Тибо Куртуа тикланиб, «Алавес» билан зўр ўйин ўтказгач, баҳслар пайдо бўлди: белгиялик посбон финалда тушиши керакми ёки шу пайтгача озми кўпми турнирда ўз хиссасини қўшган Лунинга ишонавериш керакми?

Энг ёмони, бу шундай қарорки, эртага, ким бўлишидан қатъи назар, хато қиладиган бўлса, гап кўпаяди, Куртуа барибир яхшийди, Лунинни қолдириш керак эди, қабилида. Чунки дарвозабон соҳаси шундайки, юзага келадиган энг муҳим паллада панд бермаслик керак. Ҳужумчи хатога йўл қўйса, ҳа, бошқаси бўлганда балки шу вазиятга чиқармайди, шу ерда бўлармиди, деб оқлаш мумкин. Дарвозабон эса, ўша ерда бўлиши шарт. Бу худди пеналти ижрочисига ўхшайди. Ҳар ким ҳам хато қилиши мумкин ва натижада тепувчини танлаган мураббий танқид қилинади.

Яққол мисол, «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда Ортеганинг қаҳрамонлиги. Агар Эдерсон жароҳат олмаганда, у майдонга тушмасди ва балки Эдерсон Соннинг зарбасини қайтара олмасди ҳам. Лекин Гвардиола айнан Сонга қарши Эдерсонмас, Ортега яхши эканини қаердан билади? Шунчаки, аслида ёмон воқеа, Эдерсоннинг жароҳати якунда бахтли тасодиф бўлиб чиқди. Ёки агар биринчи таймдан Ортега ўйнаганда, Эдерсон қайтарган зарбани у қайтара олмагандачи?

Хуллас, Лунин танланса ҳам, Куртуа танланса ҳам, ўйиндан кейин ўша қарорнинг тўғри ёки нотўғри сифатга ажратмаслик керак. Анчелотти ўйин олдидан бир қатор биз билмаган аргументлар ёрдамида танловни амалга оширади, бу қарор ўша пайт учун тўғри бўлади, тамом.

Ҳа, яна мавзуга оид. Андре Онана Англияда энг кўп хавфли вазиятларни бартараф қилган, қутқарган дарвозабон бўлиб чиқди. Аммо бу унинг Алисон ёки Райядан яхшироқ эканини англатмайди.

Шунчаки, «МЮ» дарвозаси олдида жуда кўп вазиятлар, хавфли зарбалар бўлди, табиийки, Онанада яхши сейвлар қилиш имконияти кўпроқ бўлди.

Шунинг учун дарвозабонларни солиштиришда пешқадам ва аутсайдер жамоа экани инобатга олинади. Аслида кам зарба қабул қиладиган дарвозабоннинг иши қийинроқ, чунки менимча, 10 зарбадан 8 тасини қайтаришдан, битта ягона вазиятни қутқариш қийинроқ. Иккинчисида хато қилиш имконияти йўқ.

Энди шу шартларда, ўйлаб кўринг, Луниннинг сейвлари тош босадими ёки Куртуанинг ишончлилиги?

Манба: Қаҳрамон Асланов
Киритилди: 20:18, 16.05.2024.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.