Луиш Кампуш келаси мавсумда "ПСЖ"да ишлашда давом этади.
Олдинроқ L'Equipe газетаси спорт маслаҳатчиси Килиан Мбаппе кетганидан сўнг француз клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Бироқ, Canal+ хабарига кўра, ҳозир ҳаммаси Луиш ўз лавозимида қолишидан далолат беради.
Кампуш Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал-Тани билан яхши муносабатларга эга, шунингдек, бош мураббий Луис Энрике ҳам унинг яқин дўсти.
Қайд этилишича, португалиялик ҳозирда клубнинг ёздаги трансфер мақсадларини аниқлаш билан банд.