Кириш Регистрация

WADA Президенти биринчи бор Ўзбекистонга ташриф буюради

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 22-23-май кунлари Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтади.

34 мамлакатдан делегатлар қатнашадиган ушбу нуфузли тадбирга WАDА Президенти Витолд Банка ва бошқа кўплаб фахрий меҳмонлар ташриф буюради.

Спорт вазирлигида мазкур тадбирни юқори савияда ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазир Адкҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков, шунингдек, масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, WАDА ўз фаолиятини бошлаганидан бери бери ушбу ташкилотнинг ҳеч бир раҳбари мамлакатимизга ташриф буюрмаган эди.

Шу боис, Адкҳам Икрамов бўлажак тадбирни юқори савияда ўтказиш муҳим эканини таъкидлаб, масъулларга уни муносиб ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Учрашувда халқаро тадбирнинг кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама қилиниб, соҳада янада илдам қадамларни ташлаш мақсадида халқаро экспертлар, мартабали меҳмонлар билан расмий учрашувлар ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Minsportuz
Киритилди: 16:08, 18.05.2024.
Ўқилди: 598 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик