Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Олимпик" мураббийи: "Бизда иккинчи ёки учинчи деган мақом йўқ"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" мураббийи Сергей Чигодаев иштирок этди.

- Қийин учрашув ўтказдик. Ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчи бўлимда анча жонландик. Айнан иккинчи бўлимдаги иштиёқ бугунги ғалабамизга сабабчи бўлди.

- Бош мураббий Тимур Кападзе Франциядан қачон қайтади? Навбатдаги ўйинга жамоани ким тайёрлайди?

- Тимур Тохирович эртага қайтади. Ва албатта навбатдаги ўйинга ўзи тайёрлайди.

- Бугун "Олимпик"нинг 3-дарвозабони майдонга туширилди. Асосий дарвозабонларда жароҳат бор эдими?

- Бизда иккинчи ёки учинчи деган мақом йўқ. Ҳар бир дарвозабон жамоада бир хил статусга эга. Ким ўйинга тўлиқ тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

- Ғалабага рақиб футболчисининг қизил карточка олгани ҳам сабаб бўлдими?

- Иккинчи бўлимда жамоамиздаги иштиёқ кучайди. Биринчи бўлимдагидан бутунлай акс қиёфада ўйин намойиш этдик. Албатта рақибнинг етакчи футболчиларидан бири қизил карточка олиши бизнинг имкониятларимизни янада оширди" - деди "Олимпик" жамоаси ёрдамчи мураббийи.

Манба: "Олимпик" матбуот хизмати
Киритилди: 23:16, 18.05.2024.
Ўқилди: 1873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик