Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасида "Динамо"га қарши дуранг ўйнаган "Пахтакор" клуби бош мураббийи Максим Шацких дуранг ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи тайм бизнинг сценарийимиз остида ўтди. Масалани биринчи таймдаёқ ҳал этишга яқин эдик. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда атайин тўпни рақибга топширдик. Қарши ҳужумларда ўйнашни режалаштиргандик. Аммо, якунда яна дуранг ўйнаб очко йўқотдик. Таҳлил учун сабаблар етарлича.
Алижоновнинг ҳолати анча яхшилашди. Яқин орада сафга қайтишини кутяпмиз. Саитов ва Мерк ҳамон жароҳатларини даволатишмоқда. Таркибда ҳали муаммоларимиз етарлича. Чемпионат ҳали давом этмоқда. Ким қандай поғоналарда бўлишини декабрда кўрамиз. Имконият барчада бир хил дея оламан. Бизда ҳам ҳали имконият бор.
Холдорхоновни аниқ ҳужумчи демаган бўлардим. Уни кўпроқ ярим ҳимоячи дейиш тўғри. Бу менинг фикрим, албатта. Черан биринчи тайм ҳужумда ўйнади. Майдондаги жойлашув тактикага боғлиқ.
Кожо ҳужумчи, ҳужумчининг вазифаси эса гол уриш. У бугун гол урди, демак ишини яхши бажарган", - деди Шацких.