Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Февзи Давлетов: "Бизга кучли захира етишмади"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши беллашувларда иккинчи бўлимда чарчаб қолиб, ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмаган эдик. Бугун кучли рақиб, Суперлиганинг етакчиларидан бирига қарши 90 дақиқа тенгма-тенг курашдик. Ўйиндан қониқдим, натижадан эса йўқ.

Ҳа, Улуғбек бугунги тўқнашувда бироз йўқолиб қолди. Рақиб ҳам жуда кучли эканини эсдан чиқармаслик керак. Ҳа, кам вазият яратдик, рақиблар эса биргина хатодан фойдаланиб, гол уриб кетди. Аввалги 2та ўйинни таҳлил қилиб чиқдик: 2-таймда йўқолиб қолаётгандик, бугунги каби хотиржамлик билан тўпни назорат қила олмаётгандик. Бугун эса иккинчи зонадан учинчисига ўтишда анча босиқлик билан ҳаракат қилишга муваффақ бўлдик. Балки, рақиб атайин бунга имкон бергандир, лекин бугун ҳужумни ташкиллаштириш жараёнида ҳаммаси ўхшади, фақатгина гол ура олмадик.

Ҳали вазиятни кўриб чиқишга улгурмадим, нимадир дейишим қийин. 50-50 вазият, ўйлайманки, қарорни мутахассислар чиқаргани маъқул. Агар ВАР ҳакамни қоидабузарлик юзасидан чақирган бўлса, пенальти белгиланиши керак эди. Лекин нимадир дея олмайман.

Яна қайтараман, рақиб жуда ҳам кучли эди. Балки, бизга захира етишмагандир: ҳужумкор футболчиларимиз кўпроқ бўлганда олд чизиқни кучайтирган бўлардик. Ваҳоланки, қанотдан жуда ҳам осонлик билан ҳужумга ўтдик, бироқ жарима майдончасида қўшимча кучлар керак эди. Аммо барибир, Насаф Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган кучли жамоа эканлигини унутмаслик керак. Улар халқаро майдонда ҳам ўз салоҳиятини кўрсата олди, жуда ҳам тезкор жамоа.

Ўз навбатида, футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтиб ўтмоқчиман. Шунингдек, мухлислар ҳам жуда зўр қўллаб-қувватлашди, уларга ҳам ташаккур.

Стадион бўйича очиғи, бу борада менда аниқ маълумот йўқ. Янгилик бўлса, албатта, хабар берамиз. Майдон Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси текширувидан муваффақиятли ўтса, иккинчи даврани Термизда ўтказамиз", - деди Давлетов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:22, 21.05.2024.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.