Жаҳон чемпионатининг навбатдаги саралаш ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. Европа қатъасидаги марказий ўйин шубҳасиз, Париждаги «Стад де Франс» аренасида бўлиб ўтди.
Испания шу кеча Парижни қизил рангга кўмиб ташлади. Бунга бир нечта сабаб келтириш мумкин. Биринчидан «қизил фурия» илк марта бутунлай бир хил рангдаги формада майдонга тушди. Бунгача Испания қизил шортикда майдонга тушмаган эди.
Испания тарихга назар ташлайдиган бўлсак, доим қизил форма киярди. Олимпиада ўйинларига келиб, улар оқ кийимда майдонга тушишди. Бундан ташқари Испанлар 1978 йилда Швецияга қарши ва 1990 йилда Уругвайга қарши оқ кийимларда майдонга тушишиган.
Кўк рангдаги кийимлар ҳам Испания учун бир вақтлар хизмат қилган. 1941-1947 йилларда улар кўк рангли кийимда майдонга тушишган, лекин Генерал Москардо футбол кийимларини кўк рангига қайтаришни буюрган.
Умуман олганда Испания учун кўк кийимлар омад келтирган. 1964 йилги Европа чемионати финалида ва 2010 йилги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсида улар айнан кўк рангли формада майдонга тушишган. 1964 йилги финалда Испаниянинг рақиби собиқ Иттифоқ терма жамоасида фақат қизил кийим бўлган, шунинг учун улар кўк рангли кийимларда ўйнашга мажбур бўлишган.
Дарвоқе, сарлавҳани танлаётганда Погбанинг қизил карточка олганига шаъма қилмаган эдик.