Ярим ҳимоячи Жейдон Санчо Дортмунднинг "Боруссия" клубида қолишни истамоқда, дея хабар беради журналист Бен Жейкобс.
24 ёшли Санчога эгалик қилувчи Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби унинг учун 58 миллион евро талаб қилмоқчи. "Боруссия" ижарага олинган ярим ҳимоячини бу суммага сотиб олишга тайёрми ёки йўқлиги номаълум.
Жорий мавсумда Жейдон Санчо “Боруссия” сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.