“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистони чемпионатидан ҳафсаласи пир бўлган ва Европага қайтишни истамоқда.
Каримга "Лион" клуби қизиқмоқда. Жамоа раҳбарияти юлдуз французга ҳамкорлик таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Бензема ўтган ёзда "Реал"дан "Ал-Иттиҳод"га ўтган эди. У уч мавсумга шартнома имзолади. Футболчининг бозор нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.