Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор афсонавий ҳамюрти Роналдо билан суҳбати ҳақида гапирди.
Икки карра жаҳон чемпиони “Лос-Бланкос”да ҳам ўйнаган ва Винисиус ўз ўйинини машҳур собиқ форвард билан тез-тез муҳокама қилишини тан олди.
“Роналдо менга доим қўнғироқ қилади ва маслаҳат беради, у менга кўп нарсани ўргатади. Бир куни у менга яккама-якка вазиятларда дарвозабонни мағлуб этишни ёқтиришини айтди, мен бу ҳақда кўп ўйладим ва шу жиҳат устида қаттиқ ишлай бошладим.
Энди дарвозабон билан яккама-якка чиқсам, ўзимни дунёдаги энг хотиржам йигитдек ҳис қиляпман. Роналдо билан бўлган ўша суҳбатдан сўнг мен бундай вазиятда хато қилишдан қўрқишни бас қилдим", - дейди 23 ёшли бразилиялик.