Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев ўтган март ойи ҳақида гапирди.
Шу ойда у қисқа вақт ичида у "армиячилар" жамоаси бош мураббийи Владимир Федотовнинг ишончини йўқотди.
Ёш футболчи нима учун бундай бўлганини тушунтириб берди.
"Мен йиғиннинг кўп қисмини ўтказиб юбордим. Қишда жамоа билан кўп бирга бўлмаганман, мураббий эса секин-аста яна жамоага қўшилишимни кутаётганди. Бу дарҳол иш бермади", - деди Аббосбек Спорт24 учун.