Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи навбатда футболчиларимиз ҳақида илиқ фикрлар айтмоқчиман. Улар бугун Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бири билан баҳсда дурангга эришдилар. Биз ўйинни ёмон бошламадик ва 15 дақиқа давомида уни назорат қилдик. Менимча, ўтказиб юборилган голимизда қоида бузилган эди. Албатта, Табатадзе бу вазиятда ўз даражасини намойиш эта олди. Бу бизга таъсир ўтказмасдан қолмади. Иккинчи бўлимда мувозанатни тиклаш учун ҳужумларга зўр бердик ва баҳс сўнггида бунга эришдик. Менимча, бунга ҳақли эдик.
Мусобақа жадвалидаги бизнинг ва Навбаҳорнинг ўрнидан келиб чиқсак, ушбу дуранг бизни албатта қониқтиради. Аммо, юқорида таъкидлаганимдек, гол бизга салбий таъсир қилди. Бугун ғалаба қозонмаган бўлсак-да, футболчиларим мақтовга лойиқ", - деди Сташевич.