Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Аланга» жамоаси мураббийи - Дилшод Андаев: «Биринчи ўйинда ғалаба қилиш ёқимли»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Косоннинг “Аланга” жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг 1-турини сафарда Урганчнинг “Хоразм” жамоасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Биз жамоа мураббийи, таниқли мутахасис Дилшод Андаевга қўнғироқ қилиб, учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни илтимос қилдик.

Дилшод Андаев: “Албатта мусобақани 1-турида ғалаба қилиш жуда ёқимли. Бу осон бўлмади, ўзингизга маълум, биздан Урганч шаҳригача анча масофа бор, ана шу масофани автобусда босиб ўтишнинг ўзи бўлмайди. Бизда ҳали олий лига жамоаларимизда бўлгани каби, барча шароитларга эга автобус йўқ. Мана шу ўзоқ йўл ҳам шогирдларимга таъсир қилди, бироз толиқиш бўлди. Шунингдек биринчи учрашув бўлгани учун ҳам, янги жамоа бўлгани учун ҳам таъсири бўлди, яъни ҳаяжон кучли бўлди. Шу сабаб биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади ва учрашув 13-дақиқасида дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Учрашув биринчи бўлими ўрталарига келиб, дарвозамиз томон пенальти белгиланди, аммо рақибларимиз ушбу имкониятдан фойдалана олишмади. Танаффусда шогирдларимга керакли кўрсатмалар бердим, уларни кўнглини кўтардим ва улар иккинчи бўлимда мазмунли ўйин кўрсатишди ва оқибатда учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда ғалаба тўпини киритдик. Шогирдларимдан миннатдорман, улар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишади. Ҳали жамоамиз камчиликлардан ҳоли эмас, биз ўз устимизда тинмай ишлашимиз керак. Бунга эришамиз ҳам. Бугун ўйинчиларга дам бердик, фурсатдан фойдаланиб, қадимий Хива шаҳрини томоша қиламиз, зиёратгоҳларни зиёрат қиламиз. Шундан сўнг 31 март куни бўладиган “Орол” жамоасига қарши тайёргарликларни бошлаймиз”

— Сиз бошқараётган жамоа олдига аниқ вазифалар қўйилганми?
— Ҳа, асосий вазифамиз лигада кучли саккизликда мустаҳкам ўз ўрнимизга эга бўлиш, ўйинчиларимизни ўйин амалиётидаги маҳоратини ошириш, воҳамизнинг “Насаф”, “Шўртан” ва “Машъал” жамоаларига муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Албатта, энг асосий вазифамиз олий лига йўлланмаси учун курашиш. Қолаверса, шаҳримиз футболсевар ишқибозларини чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилиш.

— Жамоангиз сафида бир қанча турли ёшдаги мамлакатимиз терма жамоаларининг ҳам аъзолари бор, тўғрими?
— Тўғри, жамоамиз сафида асосан 1994-95 ва 1996 йилларда таваллуд топган ўйинчилар бор. Ҳозир айнан жамоамиз аъзоси Шоҳжаҳон Қиличев ёшлар терма жамоаси йиғинида бўлиб турибди, 1 апрелдан эса 1995 йилда туғилган яна учта ўйинчимиз ҳам йиғинга таклиф олишган, булар Аслиддин Абдиев, Маъруф Тошев ва Дурбек Камоловлардир.

— Жамоанинг яқин кунларда яна қандай режалари бор?
— Биз 5 апрель куни бир ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаб турибмиз, бу биронта олий лига жамоаларининг ўринбосарлари жамоаси бўлиши мумкин, жумладан “Насаф” ўринбосарлари жамоаси, ҳозирча аниқ келишиб олганимизча йўқ.

— Барча воҳалик футбол ишқибозлари номидан сизга ва сиз орқали жамоа аъзоларига келгуси ўйинларни ҳам муваффақиятли ўтказишларингизга тилак билдириб қоламиз.
— Раҳмат, эътиборларингиз учун миннатдорман.

Ренат Эрназаров ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:32, 29.03.2013.
Ўқилди: 3941 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.