Мейсон Гринвуднинг “Хетафе”даги ижара муддати якунланди.
22 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"га қайтади ва Испания жамоаси сафида 36 ўйинда 10 та гол урди.
Якшанба куни ҳужумчи Instagram'да клубга миннатдорчилик билдирди.
“Ажойиб мавсум учун “Хетафе” оиласи ва мухлисларига чексиз миннатдорчилик билдираман. Мени яхши кутиб олганингиз ва сизлардан бирингиз сифатида ҳис қилганингиз учун ташаккур. Жамоадошларим ва клуб билан ҳар бир сониядан завқ олдим", деб ёзди Мейсон.
"Қизил иблислар" бу ёзда бошқа ижара ёки доимий трансфер ўртасида танлов қилишлари керак.