Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасининг Европа чемпионати учун дастлабки аризаси борасида қарор қабул қилди. Кенгайтирилган таркибга “Барселона”нинг беш нафар футболчиси киритилди: Пау Кубарси, Педри, Фермин Лопес, Ламин Ямаль ва Ферран Торрес.
Жароҳати туфайли майдонга туша олмайдиган Гавини Де ла Фуэнте терма жамоага таклиф қилди. Мураббий нима учун бундай қарорга келганини қуйидагича изоҳлади.
"Гави билади терма жамоа унинг уйи, мен буни бутун севгим билан айтаман. У хоҳлаган вақтда келишини билади, биз уни интиқлик билан кутамиз. Ишончим комилки, у таркибга қайтади. Йиғинда бизни албатта ажаблантиради! Гави жамоа учун муҳим, у ўйнамаса ҳам бизга керак.
Мураббий учун энг ёмон нарса бу футболчиларнинг жароҳат олишидир", дейди испан мураббийи.
Пабло ўтган йилнинг ноябрида терма жамоа ўйинида жароҳат олган эди.