Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Превью. “Навбаҳор” – “Олимпик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида “Олимпик” (Тошкент)ни қабул қилади.

“Олимпик” жамоаси 2021 йилда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) ташаббуси билан 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида, олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан  тузилди ва ўша йилги мавсумда Про-лигада иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритди ҳамда Суперлигага ўтиш баҳсида Муборакнинг “Машъал” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 2022 йилдан буён Суперлигада қатнашмоқда.

“Олимпик” таркиби ўзагини асосан, 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ташкил этишади. Жамоани эса яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Тимур Кападзе бошқармоқда.

2022 йилнинг ёзида юртимизда бўлиб ўтган U-23 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 термаси таркиби ўзагини “Олимпик” футболчилари ташкил этишди ҳамда U-23 терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, вице-чемпионликни қўлга киритди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг апрель ойида Қатарда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионати мусобақасида таркибидан кўплаб “Олимпик” футболчилари ўрин олган Ўзбекистон-U-23 олимпия терма жамоамиз  муваффақиятли иштирок этиб, финалга қадар етиб борди ҳамда юртимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа, “Олимпик” олдига қўйилган мақсадга эришди ва миссия бажарилди.  

“Навбаҳор” ҳамда “Олимпик” клублари Ўзбекистон Суперлигасида шу пайтгача 4 та ўйин ўтказишган ва уларнинг биттасида “лочинлар”, яна битасида олимпиячилар ғалаба қозонишган бўлса, 2 та беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида тенглик – 5-5.

Ўзаро ўйинларда ҳам ҳар икки жамоа 5 тадан очкога эга.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижалари:

2022 йил
05.07.2022.  “Олимпик” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1)
Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов (39) - Жамшид Искандеров (2).

25.10.2022. “Навбаҳор” – “Олимпик” – 1:1 (0:1)
Голлар: Жамшид Искандеров (86) - Муҳаммадқодир Ҳамралиев (42).

2023 йил
28.05.2023. “Навбаҳор” – “Олимпик” – 2:1 (1:0)
Голлар: Жамшид Искандеров (43), Остон Ўрунов (50) - Русланбек Жиянов (90+3).

24.11.2023. “Олимпик” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)
Голлар: Иброҳим Ибрагимов (44), Шерзод Эсанов (87) – Тома Табатадзе (89).

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Олимпик” учрашуви 30 май куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 19:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:09, 28.05.2024.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.