Каземиро яна бир бор Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнаши мумкин.
Goal хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисига "Ан-Наср" қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, саудияликлар Марсело Брозовични бу позицияда асосий ўйинчи деб билишади ва эътиборини бошқа позицияларни кучайтиришга қаратиши мумкин.
Бразилиялик футболчи учун "Ал-Аҳли" ва "Ал-Қодисия" ҳам даъвогарлик қилмоқда - 32 ёшли футболчининг трансферига айнан шу жамоалар катта қизиқиш билдиришмоқда.
Шу билан бирга, араб клублари "МЮ" олишни кутаётган 30 миллион фунт стерлингни тўламоқчи эмас.
Каземиро ҳафтасига 350 минг фунт маош олади, бу "Манчестер Юнайтед" футболчилари орасида энг кўпи. Раҳбарият 2023/24 йилги мавсумда у бундай маошни оқламаган деб ҳисобламоқда. “Ал-Аҳли” ва “Ал-Қодисия” ярим ҳимоячига бундан ҳам кўпроқ маош беришга тайёр.