Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рўзиқул Бердиев: «100 та учрашув эсдан чиқиши мумкин, аммо Суперкубок ёдда қолади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперкубоги-2024 ўйини олдидан ўтказилган расмийлар иштирокидаги матбуот анжуманида иштирок этган "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашувга тайёргарлик жараёни ва бошқа саволларга жавоб берди.

Рўзиқул Бердиев: Тайёргарликни Қаршидаги қароргоҳимизда олиб бордик. Тошкентга бугун этиб келдик. Рақиб сафидаги футболчилар ҳақида этарлича тушунтириш бердик. Чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Акмал Мозговой: Бундай ўйинларда ўйнаш футболчилар учун шараф. Ўйинга яхши тайёргарландик дея оламан. Чиройли ўйин кўрсатиб кубокни Қаршига олиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Виктор Да Силва: Эртага бизни жиддий баҳс кутиб турибди. Мамлакатнинг икки кучли жамоаси соврин учун беллашади. Яхши ўйнаб ижобий натижа кўрсатишни истаймиз.

Рўзиқул Бердиев: Кубок баҳсларидан чиқиб кетганимиз биз учун анча оғриқли бўлди. Мухлисларимиз олдида ҳам анча уятга қолдик. "Навбаҳор"га мағлуб бўлганимиздан кейин анча тушкун вазиятга тушиб қолдик. Иккита сафар ўйинида ижобий натижа кўрсата олмадик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта. Буни футболчилар ҳам билади. Қанчалик оғриқли бўлмасин, буни қабул қилишимиз керак. Олдимизда бошқа катта мақсадлар бор. Шу мақсадларга эришиш учун ҳаракат қиламиз.

Албатта, ўйин олдидан анча муаммоларга дуч келдик. Уч нафар марказий ҳимоячимиз йўқ. Уларнинг ўрниларини бошқа позициядагилар билан тўлдиришга мажбурмиз. Умид қиламанки, улар эртага ишончни оқлай оладилар.

Бу ўйинга футболчиларни руҳлантириш шарт эмас. Битта ўйиндан иборат финал дейиш мумкин. Олдинги ўйинлардаги натижаларимизни эсдан чиқариш мумкин. Аммо, бундай ўйинлар доим эсда қолади. Буни футболчилар ҳам жуда яхши билишади. Аммо, шундай бўлсада буни футболчиларга тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳозир футболда шундай тенденция пайдо бўлди. Замонавий футболда натижа муҳим бўлиб бораяпти. Шунинг учун баъзида ҳужумкорликдан ҳимоявий футболни афзал кўрамиз. Хатто, "Реал" ҳам керак бўлса ҳимояда ўйнаяпти. Бу футбол.

Қайсидир мураббийга қарши алоҳида тайёргарлик кўрмайман. Шацких билан ўзаро статистикам яхши бўлиши мумкин. Аммо, буни ҳозир ўйламаяпман. Драган Черанни яхши биламан. Буни кеча машғулотлар пайтида футболчилар билан гаплашгандик. Рақиб жиддий. Бизга қарши бошқача мотивация билан ўйнайди. Бошқа ўйинларда улар яхши натижа кўрсата олмаётган бўлишлари мумкин. Аммо, Насафга қарши бошқача «Пахтакор»ни кўриш мумкин. Битта ўйинга «Пахтакор» бемалол футболчиларни руҳлантира олади.

Акмал Мозговой: Мураббий қайси позицияга қўйса, ўша позицияда ўйнаймиз. Бу ҳар қандай футболчининг бурчи. Тактикани мураббий танлайди ва биз шу тактикага мослашамиз. Позициямни алмаштирганим омад келтираяптими? Ғалаба қозонаяпмиз, демак, омад келтираяпти дейиш мумкин.

Рўзиқул Бердиев: Футболимиз даражаси ўсиб бормоқда. Ўйин сифати ҳам анча ошди. Стадионларга мухлислар ташрифи анча ошган. Бу қувонарли ҳолат, албатта. Жамоаларнинг савияси ўсгани яққон билинаяпти. Қизиқарли ўйинлар сони кўпайди. Ўйлайманки, эртага ҳам стадионга кўплаб мухлислар келади.

Виктор Да Силва: Умид қиламанки, эртага бизни қўллаш учун стадионга анча мухлислар келишади. Бу биз учун жуда муҳим. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга керак. Бу бизга куч беради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 09:46, 29.05.2024.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.