Кириш Регистрация

Бокс. Александр Усик - Тайсон Фьюри реванш жанги санаси маълум

Баҳо:
+ | -

Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида реванш жанги ўтказилади.

Томонлар биринчи жанг шартномасида ёзилган реванш ҳақидаги банддан фойдаланишган. Реванш жангининг ўтказилишини шахсан Саудия Арабистони кўнгилочар Бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шейх тасдиқлаган.

"Мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпион Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангини шу йил 21 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказамиз. Бутун дунё яна бир тарихий жангга шоҳид бўлади. Бизнинг мухлисларга садоқатимиз ўзгармайди. Ўйлаймизки, бу сиз ёқади!", - деди Турки Ал аш-Шейх.

Александр Усик (22-0, 14 KO) ва Тайсон Фьюри (34-1-1, 24 KO) ўртасидаги иккинчи жанг 21 декабрь кунига белгиланди. Яқин кунларда бу ҳақда расмий матбуот анжуманида расман эълон қилинади. Илк жангда Усик 12 раунд якунларига кўра ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба (114-113, 113-114, 115-112) қозонганди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 08:20, 30.05.2024.
Ўқилди: 2424 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик