Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гарначонинг Париж олимпиадасида иштирок этиши тўғри қарорми?

Баҳо:
+ | -

Хабарларга қараганда, Аргентина олимпия жамоаси мураббийи Хавиер Маскерано “МЮ” футболчиси Алехандро Гарначони Парижда ўтадиган олимпиада мусобақаларига чақирмоқчи экан.

Менимча, бу нотўғри қарор. Агар футболчи миллий жамоа ва клуб даражасида етарлича улғайган бўлса, уни олимпиадага ҳам овора қилиш ўзини оқламайди. Гарначо АПЛда мунтазам майдонга тушади, тугаган мавсумда 50 ўйинда қатнашди. Копа Америкага Аргентина миллий жамоасига чақирилди. Етарли, у дам олиш керак.

Худди шу ҳолат уч йил олдин Педри билан бўлганди. У 18 ёшида “Барселона” таркибида 50дан ортиқ ўйинда майдонга тушган, кейин миллий жамоа билан биргаликда Евро-2020 да қатнашган. Бир ой ўтиб, яна олимпиадага ҳам жалб қилиниб, у ерда Испания билан бирга финалгача борганди. 7 август куни финалда Педри 120 дақиқа ўйнаган бўлса, орадан бир ҳафта ўтиб, 15 августда “Барселона” уни асосий таркибда майдонга туширди. 2-турдаёқ Педри жароҳат олиб, йил охиргича сафдан чиқди. Танаффуссиз иккинчи мавсумини бошлаган ёш футболчининг жуссаси бу юкламага дош бермади. Шундан буён у ҳар мавсумда жуда кўп жароҳатланяпти, ўша 2020/21 мавсумидаги (52 ўйин) даражага қайтиб чиқмади ҳам. Охирги мавсумда Ла Лигада 16 ўйинни, 2022/2023 да 22, ундан аввалги мавсумда атиги 10 ўйини дастлабки дақиқалардан бошлади холос. Евро ва Олимпиадада қатнашишдан олдинги мавсумда Педри ёш бўлишига қарамасдан, Ла Лиганинг ўзида 28 учрашувни асосий таркибда бошлаганди.

Аргентина ФА бу ҳолатда футболчи учун қайғуриши ва Гарначонинг келажакда кўпроқ фойда келтириши мумкинлигини инобатга олиши лозим. Маълум бўлишича, “МЮ”нинг янги раҳбарларидан бири Уилкокс тен Хаг билан суҳбатларда ёш футболчиларнинг ҳаддан ташқари кўп майдонга туширилганини эътироз қилган ва мураббий келажакда бу ҳисобга олинишини айтган. Шундан келиб чиқсак, клуб Гарначони қўшимча мусобақага юбормайди, ё агар рози бўлинган тақдирда  ҳам, кейин, мавсум бошида унга бўладиган юкламаларда бу ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 15:24, 31.05.2024.
Ўқилди: 1681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.