Туркиялик спорт журналисти Меҳмет Ўзжан "СЭ" нашрига берган шарҳида Россия терма жамоаси ва “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпиннинг “Бешиктош”га тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Аввалроқ журналист Иван Карпов "Бешиктош" бош мураббийлигига номзодлар орасида Валерий Карпин ҳам борлиги ҳақида хабар берганди.
"Фенербахче" Моуриньонинг тайинланганини эълон қилади, "Галатарасай" сўнгги икки мавсумда жамоани чемпионликка олиб чиққан Окан Бурук билан ишлашда давом этади. Шундай экан, Карпин “Бешиктош” устозидек ёрқин фигура бўлмайди. Агар шундай бўладиган бўлса, мухлислар норози бўлиб, клубга босим ўтказишади", - деди Ўзжан "СЭ" нашрига.
Карпиннинг турк жамоасидаги маоши 3 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Россиялик мутахассиснинг “Ростов” билан шартномаси 2026 йилнинг 31 майига қадар амал қилади. РФИ билан шартнома муддати июль ойида тугайди.
“Бешиктош” апрель ойида Туркия чемпионатида “Самсунспор” билан дурангдан (1:1) сўнг Фернандо Сантос билан ҳамкорликни тўхтатган эди. Сердар Топрактепе мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.