"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. GivemeSport нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар ҳужумкор ярим ҳимоячи Федерико Кьеза билан шартнома имзолаш учун ҳаракатни кучайтирган.
Қайд этилишича, “Ливерпуль” скаутлари яқинда “Ювентус” “Аталанта”ни мағлуб этган Италия кубоги финалини кузатган. Инглиз клуби вакиллари Кьезанинг ўйинидан мамнун бўлишди.
Transfermarkt портали мутахассислари Федерикони 40 миллион еврога баҳоламоқда. 2023/2024 йилги мавсумда футболчи 37 та ўйин ўтказиб, ўнта гол урди ва шерикларига 3 та голли узатма берди.