"Барселона"га янги тайинланган бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Жоау Феликснинг келажаги борасида бир қарорга келди.
Marca хабарига кўра, германиялик мураббий португалияликни кейинги мавсумда ҳам жамоада қолдирмоқчи.
Флик Феликс "кўк-анорранглилар"га фойда келтириши мумкинлигига ишонади.
Шу билан бирга, “Барселона” ҳали “Атлетико” билан келишувга эришиши зарурлиги қайд этилган. Каталонияликлар Феликс учун янги ижара устида ишлашади.
"Кўк-анорранглилар" 24 ёшли футболчини тўлиқ трансфер қила олмайди.