Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоасининг 2023/24 йилги мавсумдаги Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг «Боруссия»си (2:0) билан ўйиндаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
«Реал Мадрид»га келганимда битта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни орзу қилардим. «Реал Мадрид» - ҳаётим клуби, мен фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман. Мен одамларнинг ёшим ҳақида гапиришларидан чарчадим. Менинг савиям ҳамон юқори», - деди футболчи ўйиндан сўнг.