"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳимоячи Начонинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Шанба куни футболчи "Лос Бланкос" сардори сифатида "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган финалда Дортмунднинг "Боруссия"сини (2:0) мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси кубогини боши узра кўтарди.
"Тўғриси, Начо қандай қарорга келишини билмайман. Бу ҳақда унинг ўзидан сўрасангиз яхши бўлади. Агар у қолса хурсанд бўлардик", - деди Перес журналистларга.