"Спортинг"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Виктор Дьëкереш "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда A BOLA интернет нашри.
Манбага кўра, "матрасчилар" швециялик футболчини ушбу трансфер ойнасида сотиб олишлари мумкин. Тахминларга кўра, Дьëкереш учун "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Дьëкереш клуб сафида барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 42 та гол урди, 15 та голли узатмани амалга оширди ва Португалия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг "Спортинг" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий нархи 55 миллион еврони ташкил қилади, 2023 йилнинг ёзида Португалия клуби швециялик футболчини "Ковентри"дан 21 миллион евро эвазига сотиб олганди.