Дарвозабон Мариус Мюллер "Шальке"дан "Вольфсбург"га ўтди.
Ўтган мавсумда дарвозабон иккинчи Бундеслигада 21 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ўтказиб юборган ва 6 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Мюллернинг "Вольфсбург" билан келишуви тафсилотлари ошкор этилмаган, трансфер суммаси 1 миллион еврони ташкил қилган.