Жозе Моуриньо яқинда "Фенербахче" бош мураббийи лавозимини эгаллади. Ҳозир Истанбул клуби жамоани кучайтиришни режалаштирмоқда. Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, "канарейкалар" “Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хён Минга қизиқиш билдирмоқда.
Ўз вақтида Сон Моуриньо бошчилигида ўйнаган, чунки португалиялик мураббий бир қанча вақт илгари «Тоттенхэм»ни бошқарганди.
Қайд этилишича, Сон Хён Минга Саудия Арабистони клубларидан бири ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Сон июль ойида 32 ёшини нишонлайди. Transfermarkt портали мутахассислари кореялик футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.