UFC'нинг энг яхши жангчиларидан бири арманистонлик Арман Царукян енгил вазн тоифасида (70 кг гача) Ислом Махачевни эҳтимолий реванш жангида қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди.
“Агар менга қарши Порье билан курашда бўлган Ислом версияси чиқса, мен учун бу жуда осон жанг бўлади.
Мен уни чарчатиб ютишим мумкин эди, чунки унинг қаршилик кўрсатишга кучи қолмайди. Жангчи чарчаганида, сиз у яхшироқ маҳоратга эга бўлган тақдирда ҳам, уни мағлуб бўлиши мумкин. Ўзингиз қаранг, Ислом беш раундлик жангларнинг ҳаммасида – Волькановски билан ҳам, Порье билан ҳам чарчаб қолганди. Шу боис, бардошим эвазига уни мағлуб эта оламан”, — деди Арман Царукян.