"Реал"нинг янги футболчиси Килиан Мбаппе бўлажак Европа чемпионати якунланганидан кейин таътилини эрта якунлаши мумкин. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи "Реал"даги фаолиятини тезроқ бошлашга иштиёқманд ва бунинг учун у Германиядаги Европа чемпионатидаги ўйинларидан сўнг таътилини қисқартиришга тайёр.
Халқаро турнир 14 июнь куни бошланади ва 14 июлга қадар давом этади. Қуръа натижаларига кўра, Франция терма жамоаси Австрия, Нидерландия ва Польша билан “D” гуруҳидан жой олди.
Французлар Европа чемпионатидаги илк ўйинини 17 июнь куни Австрияга қарши ўтказади.