"Бавария" "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
Журналист Флориан Плеттенбергга кўра, томонлар 2029 йилгача ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган. "Байер" Танинг "Бавария"га ўтиш ниятида эканлигини аллақачон билган - клублар ўртасидаги музокаралар яқин орада бошланади.
Қайд этилишича, “Байер” билан музокаралар бузилган тақдирда, “Челси” ҳимоячиси Леви Колвилл муқобил вариант ҳисобланади.