Инсайдер Фабрицио Романо "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майнунинг "Барселона"га ўтиши мумкинлигини айтди. Каталонияликларнинг 19 ёшли ўсиб бораётган юлдузга қизиқиши ҳақидаги маълумотлар душанба куни пайдо бўлди. Романонинг сўзларига кўра, миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келамйди.
Майну ҳеч қандай клубга, жумладан, "Барселона"га ўтиш имкониятини кўриб чиқмаяпти, чунки у "Манчестер Юнайтед"даги ўрнидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилади.
"Қизил иблислар" раҳбарияти ярим ҳимоячини ўзининг энг муҳим активларидан бири деб билади. Кобби Майнунинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.