Кириш Регистрация

FIA ва Ўзбекистон алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Самарқандда давом этаётган Халқаро автомобил федерацияси (ФИА)нинг Конференцияси доирасида соҳадаги истиқболли ҳамкорлик мавзусида тор доирадаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Самимий руҳда ўтган ана шундай учрашувлардан бири ФИА раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон томони ўртасида кечди.

Унда ФИА Президенти Муҳаммад Аҳмад бен Сулаем, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Олимпия ҳамда Паралимпия қўмиталари, Ўзбекистон миллий автоспорт ва картинг федерацияси раҳбарияти қатнашди.

Учрашувда сўз олган Адҳам Икрамов юртимизда оммавий спорт тарғиботи бўйича қилинаётган ишлар, спортнинг техник ва мураккаб турлари ҳам ривожланиб бораётгани, миллий федерациямиз ташкил этилганига кўп вақт бўлмасада, қисқа фурсат ичида салмоқли натижаларга эришгани ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида, Отабек Умаров мамлакатимиз аҳолисининг 65 фоизини ёшлар ташкил этиши ва туғилиш даражаси йилига қарийб 1 миллиондан ортиб бораётгани, автоспорт диёримиз ёшларининг севимли хоббисига айланаётгани ҳақида қўшимча қилди.

Жаноб бен Сулаем кўтаринки руҳда ўтаётган тадбир ҳақида илиқ фикр билдирар экан, келгусида мамлакатимизда “Силк Роад” халқаро турнирини ташкил этиш, Тошкентда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасида ҳам картинг ва бошқа йўналишлар бўйича мусобақалар ўтказиш ғояси хусусида гапириб, маҳаллий мутахассисларнинг билимини ошириш юзасидан турли семинарлар ўтказиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.

Суҳбат якунида замонавий спорт автомобилларини ишлаб чиқаришда хориж тажрибасини ўрганиш ва бошқа истиқболли мавзулар борасида фикр алмашилди.

Киритилди: 14:39, 12.06.2024.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик