"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис "Барселона"га ўтиши мумкин.
Аввалроқ Луис "Ювентус"га ўтишга яқин экани хабар қилинганди. Бирмингем жамоаси бразилиялик учун 20 миллион евро олганди, келишувга Уэстон Маккенни ва Сэм Айлинг ҳам киритилган.
Diario Sport нашри хабарига кўра, бир неча ҳафта олдин Дуглас Луиснинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан боғланиб, каталонияликларга футболчи хизматларини таклиф қилган. Қайд этилишича, "Барселона" бир неча ойдан бери Дуглас Луисни кузатиб келмоқда – Деку бир неча бор АПЛ ўйинларига ташриф буюрган ва ярим ҳимоячининг ўйинини кузатган.
Бироқ, Дуглас Луисга бўлган қизиқишларига қарамай, "Барселона" унинг трансфери устида иш бошлаш ниятида эмас эди, чунки клуб 1:1 трансфер бозорига чиқиш учун ўз бюджетини мувозанатлаши керак.