Каталониянинг «Жирона» клуби футболчиси Алиеш Гарсия фаолиятини Бундеслига чемпиони «Байер»да давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Гарсия бугун Леверкузен клуби учун тиббий кўрикдан ўтган.
«Доришунослар» футболчи учун «Жирона»га 18+2 миллион евро тўлаши аввалроқ хабар қилинганди.