Собиқ футболчи Сальваторе Боккетти "Венеция"ни бошқариши мумкин.
"Спорт-Экспресс" хабарига кўра, Боккеттининг агенти ўтган мавсумдан сўнг Италия А сериясига йўл олган "Венеция"га мураббийлик хизматини таклиф қилган.
Клубнинг собиқ устози Паоло Ваноли "Торино"нинг янги бош мураббийи бўлиши кутилмоқда, шунинг учун унинг "Венеция"даги ўрни бўш қолади.